Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Эҳтиёжманд хотин-қизларга замонавий тикув машиналари топширилди
2023-05-15 20:32:19 186
Ўзбекистон туманида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсия ва ташаббуси асосида яна 24 нафар хотин-қизлар замонавий тикув машиналарига эга бўлдилар.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ҳудудларда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида манзилли тадбирлар давом этмоқда.
Бугун ҳам “дафтарда”ги 24 нафар опа-сингилларнинг турмуш шароитини яхшилаш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилиб, замонавий тикув машиналари уларга бепул топширилди.
Шу муносабат билан ташкилланган учрашувда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман прокурори Обиджон Собиров, дахлдор мутасаддилар ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
- Болаликдан 2-гуруҳ ногирониман. Лекин, меҳнатдан қочмайман. Тикиш-бичиш эса жону-дилим. Болалар кийимларини мустақил тика оламан. Уйда ўтириб, даромадимни оширишни мақсад қилган эдим. Лекин мана шундай замонавий тикув машинасини олишга қийналаётган эдим. Маҳалламиздаги ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилдим. Ўтган йилнинг куз ойида 2 ойлик қайта касбга тайёрлаш курсини ҳам тамомладим, - дейди Сочтепа маҳалласида яшовчи Феруза Тўғонова. - Бугун эса мана орзуйим ва мақсадимга эришиб турибман. Бунинг учун давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган бундай халқчил ислоҳотлардан мамнунман, албатта.