Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Дўстлик маҳалласидаги мактаб ўқувчилари ва ҳудуд ёшларини спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида замонавий спорт мажмуаси барпо этилади

×

 2023-05-11 22:59:41    76

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва жойлардаги муаммоларни қисқа муддатда ҳал этишнинг манзилли ечими сифатида хизмат қилмоқда.

Бугунги ислоҳотлар, хусусан бюджет жараёнларида фуқароларнинг дахлдорлик ҳиссини сезиларли даражада ошиши натижасида лойиҳанинг жорий йилги 1-мавсуми доирасида Ўзбекистон тумани бўйича ғолиб деб топилган жами 43 та таклифни амалга ошириш учун бюджетдан 50 миллиард 400 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтириладиган бўлди. 

Лойиҳа доирасида энг кўп овоз тўплаган ана шундай ташаббуслардан бири тумандаги 55-умумтаълим мактаби инфратузилмасини яхшилаш билан ҳам боғлиқ.

Ташаббус натижасида Дўстлик маҳалласидаги мазкур таълим масканида таҳсил олаётган 479 нафар ўқувчилар ҳамда маҳалла ёшлари учун замонавий спорт мажмуаси барпо этилиши, бунинг учун эса бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилиши белгиланди. 

Таъкидланишича, маҳалладаги аксарият ёшлар, хусусан мактаб ўқувчилари спортнинг кўплаб турлари бўйича мунтазам шуғулланиб келишади. Айниқса, спортнинг қўл жанги тури бўйича эришилаётган ютуқлар салмоқли.

Қайд этилишича, маҳалла ҳудудида мактаб балансида бўлган 80 сотихли бўш турган ер майдони бўлиб, маҳалла фаоллари ҳамда мактаб жамоасининг ўзаро бирдамлигида айни масканда ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун муносиб шароит яратишдек эзгу ташаббус бироз аввал бошланган. 

Ташаббусли бюджет жараёнидаги эришилган ютуқ эса мазкур жараённи янада сифатли ва тез муддатларда бажариш имконини яратди.

Лойиҳага кўра, эндиликда бу ерда 2 та мини футбол ва 1 та баскетбол майдончаси ҳамда фитнес зали, санитария хоналарига эга бўлган 2 қаватли замонавий спорт мажмуаси барпо этилади.