Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман марказидан яна бир олис ҳудуд-Шўрсувда ҳам 2 минг 700 метр ички йўллар текис ва равон бўлди

×

 2023-05-11 22:47:33    133

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган манзилли жараёнлар давом этмоқда. 

Бу борада, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган амалий тадбирлар ижроси натижасида маҳалла ва масканлар кўркам қиёфа касб этмоқда.  

Хусусан, айни қарор асосида туман марказидан олис ва чекка ҳудудда жойлашган, 2000 нафарга яқин кўп миллатли аҳоли вакиллари истиқомат қиладиган “Шўрсув” маҳалла фуқаролар йиғинининг 2 минг 700 метр ички йўлларига асфальт ётқизилиб, равон ва соз ҳолатга келтирилди.

Ободлик ва бунёдкорлик ишлари туманнинг яна кўплаб маҳаллаларида жадаллик билан давом этмоқда.