Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 106 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сочтепадаги мактабда ташаббусли бюджет доирасида қарийб 1 миллиард 200 миллион сўмлик бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бажарилади

×

 2023-05-11 22:43:44    160

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсуми доирасида энг кўп овоз тўплаб, бюджетдан маблағ ажратиладиган яна бир ташаббуслардан бири Ўзбекистон туманидаги 47-умумтаълим мактаби инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ.

Шунга оид илгари сурилган таклиф ҳам тўрт мингдан зиёд овоз тўплаб, давлатимиз раҳбарининг қарори асосида мазкур ташаббусни амалга ошириш учун 1 миллиард 190 миллион сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди.

Сочтепа маҳалласида жойлашган таълим даргоҳи Ватанимиз истиқлоли билан тенгдош бўлиб, унинг бино иншоатлари ҳам айни 1991 йилда барпо этилган. Бугунги кунда таълим масканида 600 нафар ўқувчилар таҳсил олишмоқда. 

Мактабда 2007 йилда жорий таъмирлаш ишлари бажарилган бўлса, 2021 йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ҳам муносиб ғалабага эришилиб, бюджетдан ажратилган 500 миллион сўм маблағ эвазига билим даргоҳи биноларининг эскирган эшик-ромлари янги ва замонавийсига алиштирилган.  

Жорий йилги лойиҳа доирасида эса ўқув биноларининг таъмирталаб том қисмлари тўлиқ янгиланиши, бино иншоатларнинг ташқи ва ички фасадлари ҳамда синф хоналари таъмирланиб, яна кўплаб бунёдкорлик-ободонлаштириш ишларини бажарилиши режалаштирилган.

Билим даргоҳида бўлган туман ҳокими айни ташаббус ижроси доирасида амалга ошириладиган ишлар режасини қурилиш соҳаси масъуллари, лойиҳачи ташкилот вакиллари ва мактаб мутасаддилари билан муҳокама қилди. Мутасаддиларга лойиҳани пухта ишлаб чиқиш, йўналтириладиган давлат бюджети маблағларини мактабда қулай ва кўркам шароит яратиш учун мақсадли сарфланишига жиддий эътибор қаратиш уқтириб ўтилди. 

Устоз-мураббийлар билан учрашувда эса бугун юртимизда таълимга қаратилаётган эътибор, унинг сифатини янада ошириш, соҳа ривожига оид белгиланган муҳим вазифалар ижроси ҳақида сўз борди.