Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Юз билан юзлашган ҳамда табаррук ёшни қаршилаётган мўътабар зотларга эҳтиром кўрсатилди
2023-05-10 21:34:37 174
Айни кунларда Ўзбекистон туманидаги барча маҳалла ва масканларда, меҳнат жамоаларида "Оналарга эҳтиром" фестивали доирасидаги маънавий-маърифий тадбирлар, туркум акциялар ташкилланиб, мўътабар зотлар яна бир бор улуғланмоқда.
Қутлуғ мақом соҳибаларига эҳтиром кўрсатилиб, уларга совға-салому, чаман гуллар тақдим этилмоқда. Табаррук зотларни мадҳ этишга бағишланган куй-қўшиқ ва шеърлар ижро этилиб, кўнгиллар олинмоқда.
Хусусан, ана шу эзгу ташаббус доирасида туман ҳокимининг ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсақова маҳаллаларда умргузаронлик қилаётган юз билан юзлашган ҳамда табаррук ёшни қаршилаётган онахонлар ҳолидан хабар олди.
Каримободлик 103 ёшли Бибинисо она Тиллоева, қирқкетмонлик 104 ёшли Турсуной она Умрзақова, бекободлик 97 ёшли Иноятхон она Азизова ҳамда даханақақирлик 95 ёшли Саодатхон она Эргашеваларнинг хонадонларига қилинган ташриф ва самимий эҳтиром табаррук зотларга шодлигу-қувонч улашди.
Фестивал доирасидаги тадбирлар жойларда уюшқоқлик ва кўтаринки руҳда давом этмоқда.