Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “кумуш тола” терими бошланди
2023-05-10 20:48:02 154
Пилла деҳқончиликнинг ҳандалаги ҳисобланади. Ўзбекистон тумани пиллакорлари баҳорги пилла етиштириш мавсуми-“Чилги ҳосил”ни йиғиштириб олишни бошлашди.
Туманда жорий мавсумда 186 тонна пилла хомашёси етиштириш мақсадида пиллачиларга 3214 қути ипак қурти тарқатилди.
Пилла етиштириш бўйича белгиланган ишлар барча ҳудудларда режа асосида олиб борилди. Ипак қурти боқувчилар томонидан ипак қурти парвариши бўйича барча агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилди.
Бугун туманимиз пиллакорлари эзгу ниятда чилги ҳосилни териб олишга киришиб, илк хирмонларини уюшни бошлашди.
Шу муносабат билан туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев Қудашдаги қабул қилиш қабул масканида бўлиб, туман хирмонига илк ҳосилини етказиб келган илғор пиллакорлар билан учрашди. Хирмонга барака тиланиб, илғорларга эсдалик совғалари топширилди.
Қайд этилишича, пиллакорлар томонидан етиштирилган ҳосил “Нурли тонг силк” МЧЖ шаклидаги ипакчилик кластери томонидан қабул қилиб олиниб, ҳар бир килограмм “кумуш тола” учун тарозининг устида 30 минг сўмдан нақд кўринишда тўлов қилинмоқда.