Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нуронийлар маскани маърифат ва тарбия ўчоғи

×

 2023-05-10 12:20:14    87

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Нуронийлар маскани” ва “Ветеран” бирлашмаси туман бўлими бинолари мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Мамлакатимизда ёши улуғ ҳамюртларимиз, уруш ва меҳнат фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, эъзозлаш, ижтимоий ҳимоялаш улар учун муносиб турмуш шароитини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2023 йил 11 мартдаги "Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарори юксак эътибор ифодаси бўлди.  

Дарҳақиқат, мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёш авлодни эртанги куннинг муносиб ворислари этиб тарбиялашда нуронийларнинг зиммасида катта масъулият бор.  

Нуроний отахон ва онахонларимиз жамиятимизда тинчлик-тотувлик, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват муҳитини мустаҳкамлаш, маҳаллалар фаолиятини янада ривожлантириш, ёшлар онги ҳамда қалбида ватанпарварлик, фидойилик туйғуларини мустаҳкам қарор топтиришда фаол иштирок этмоқда. Уларнинг ибратли ҳаёт йўли, турли жабҳалардаги фидокорона фаолияти ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат, умрбоқий анъана ҳамда қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга бўлмоқда.  

Ҳудудларда нуронийлар масканлари бунёд этилиб, барча шароитлар яратилмоқда. 1980 йилларда барпо этилиб, сўнгги вақтларда ўта таъмирталаб аҳволга келиб қолган масканнинг туман ҳокимлиги ташаббуси билан мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилиши кекса авлод вакиллари учун муносиб байрам туҳфаси бўлди.  

Масканда нуронийларнинг мазмунли дам олиб, вақтини чоғ ўтказиши учун барча қулайликлар яратилган. Кутубхона, чойхона, маънавият, тиббиёт хоналари, спорт-соғломлаштириш зали замонавий жиҳозланган. Бино атрофида ҳам кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилиб, янги ва кўркам кўринишга эга мажмуа ташкил этилди.  

Тадбирда сўз олганлар томонидан юртимизда кексаларни эъзозлаш, уларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муносиб турмуш кечириши, дам олиши, жамиятда фаол бўлиши учун зарур шароит яратишга доимий эътибор қаратилаётгани таъкидланди.  

Отахону онахонлар эса юртимиздаги тинчлик ҳамда осойишталикка шукрона айтиб, яратилган бундай қулайлик ва имкониятлар учун миннатдорлик билдирди.