Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик ёшлар биратўла иккита йўналишдаги ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаларининг республика босқичи йўлланмаларини қўлга киритишди

×

 2023-05-06 18:00:21    75

PDF yuklash
Chop etish


“Ёш чегарачилар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Фарғона вилоят босқичи бўлиб ўтди. ДХХ Чегара қўшинлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда юқори савияда ташкилланган навбатдаги мусобақада ҳам вилоятимизнинг шаҳар ва туманлари жамоалари белгиланган шартлар асосида ўзаро куч синашдилар. 

Якуний натижаларга кўра эса, Ўзбекистон туманининг “Соҳибқирон” жамоаси мусобақа мутлоқ ғолиблигини қўлга киритди. 

Шунингдек, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўз юрти ва халқ тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик каби муҳим хислатларни шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва ҳамкор муассасалар билан ҳамкорликда “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг ҳам вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

Мазкур мусобақада ҳам туманлар босқичида сараланган жами 16 та жамоа 8 та шарт бўйича ғолиблик учун кураш олиб борди ҳамда якунда туманимизнинг “Соҳибқирон” жамоаси ёшлари ўз тенгдошлари орасида тенгсиз деб топилди.   

Эътиборли жиҳати шижоатли ва эпчил ёшлардан ташкил топган, бир ном остида беллашган ушбу жамоаларнинг барча аъзолари тумандаги битта таълим маскани-21-мактаб ўқувчиларидир. 

Ҳар икки ҳарбий-ватанпарварлик мусобақалари якунида ҳам жасур ўғлон ва қизлар жамоалари ташкилотчи органлар томонидан таъсис этилган кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар ҳамда мусобақаларнинг республика босқичларига йўлланмаларни қўлга киритишди.