Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди
2023-05-04 18:19:08 145
Бугун Ўзбекистон туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Сессия кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан туман сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори асосида 2023 йилнинг 1-чораги давомида ўзлари раҳбарлик қилаётган сектор ҳудудларида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланиб, айни йўналишда жорий йилнинг 2-чораги учун белгиланган “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Шунингдек, сессия ишида туманда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
Туманда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида туман Адлия бўлими бошлиғининг ахбороти;
Туманда одил судловни амалга ошириш, суднинг мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд йўли билан ишончли ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида судлар томонидан 2023 йил биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди раисларининг ахборотлари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли масъуллар депутатлар олдида ўз ҳисобот ва ахборотларини тақдим этдилар.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан мутасаддиларга саволлар берилиб, муҳокамалар ўтказилди.
Сессия якунида унда кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.