Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” доирасида Шакарободдаги 95 йиллик тарихга эга мактаб ҳам янада обод таълим масканига айланади

×

 2023-05-03 20:53:38    72

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий муаммоларни жойларда ҳал этишдаги янгича ёндашув-“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон туманидаги яна бир таълим муассасаси-Шакаробод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 10-умумий ўрта таълим мактаби биноси ҳам янада обод ва кўркам билим масканига айланадиган бўлди. 

Лойиҳанинг жорий йилги 1-мавсумида мактаб инфратузилмасини тубдан яхшилашга оид илгари сурилган таклиф ҳам икки мингдан зиёд овоз тўплаб, давлатимиз раҳбарининг қарори асосида ушбу ташаббусни амалга ошириш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтириладиган бўлди. 

Туман раҳбари Шерзоджон Юлдашев мазкур таълим даргоҳида ҳам бўлиб, лойиҳа доирасида бажариладиган ишлар кўлами ва уларни амалга ошириш режа-лойиҳалари билан яқиндан танишди.

Қайд этилишича, ўз фаолиятини 1928 йилда бошлаган мактаб аввалроқ қишлоқнинг бошқа ҳудудидаги бинода жойлашган бўлган. Билим маскани учун кейинчалик 1974 йилда алоҳида бино-иншоатлар қуриб битказилган ва ҳозиргача фойдаланиб келинмоқда. Мактаб сўнгги бор 2005 йилда капитал таъмирдан чиққан бўлсада, вақт ўтиши билан, дарҳақиқат инфратузилма билан боғлиқ муаммолар вужудга келган.   

Бугунги кунда 834 нафар ёшлар таҳсил олаётган мактаб бинолари 540 ўқувчи ўрнига мослашган. Билим масканида 65 нафар педагог устозлар ёш авлодга таълим тарбия бериб келишмоқда. 

Қайд этилишича, лойиҳа доирасида мактаб ўқув биноларининг таъмирталаб том қисмлари тўлиқ янгиланади. Эскирган ёғоч эшик-ромлар янги ва замонавийсига алиштирилади. Масканнинг ёритиш тизимлари, шунингдек атроф деворлари янгиланади. Бино иншоатларнинг ташқи ва ички фасадлари таъмирланиб, яна кўплаб ободонлаштириш ишларини бажарилиши кўзда тутилган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, айни кунларда мактабнинг Жонобод қишлоғидаги филиалининг хом ғиштдан қурилган эски биноси ўрнида 2 қаватли 120 ўқувчи ўрнига эга бўлган янги бино ҳам бунёд этилмоқда. Бунинг учун вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан 1,6 млрд сўмдан зиёд маблағ сарфланмоқда.

Туман раҳбари мактабга ташрифи давомида педагогик жамоа вакиллари билан ҳам учрашиб, таълимдаги ислоҳотлар, келажак эгаларига пухта билим ва юксак тарбия бериш самарадорлигини ошириш юзасидан устоз-мураббийлар билан фикр алмашди.