Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мурожаат ва ижро: Зиё Нурсухнинг Оталиқ маҳалласига янги таянч устунлари ўрнатилмоқда
2023-05-03 18:33:48 143
Ўзбекистон туманининг “Бузуқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Аҳиллик кўчасида яшовчи аҳоли вакиллари ҳудудда электр таъминотини яхшилаш, ўз кўчалари учун янги таянч устунлари ўрнатишда амалий ёрдам сўраб туман ҳокимига мурожаат қилишган эди.
Мазкур мурожаат ижросини таъминлаш ва фуқароларни қийнаб келаётган муаммони бартараф этиш мақсадида, туман ҳокимининг кўрсатмасига асосан, электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан Аҳиллик кўчасига 10 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди. Қайд этилишича, кўчага ана шундай таянч устунларидан яна 10 дона ўрнатилиши белгиланган.
Ҳудудларда аҳоли мурожаатлари ижроси юзасидан манзилли тадбирлар давом этмоқда.