Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 92 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугун, 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

×

 2023-05-03 11:02:37    63

PDF yuklash
Chop etish


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига кўра, 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланиб келинади.

Матбуот эркинлиги - сўз, шахс, виждон эркинлиги сингари сиёсий ҳуқуқлардан бири бўлиб, матбуотнинг эркин фаолият кўрсатишини, кишиларнинг матбуотда ўз фикр ва туйғуларини тўсиқларсиз ифода эта олишини ифодалайди.

Мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган, очиқлик ва ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган ҳозирги даврда оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга эътибор тобора ошмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги юртимиздаги барча матбуот ва ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни бугунги байрам билан самимий муборакбод этади.