Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” - имкониятлар самараси: Жаманжардаги мактаб ҳам қўшимча янги ўқув биносига эга бўлади

×

 2023-05-02 20:05:44    73

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги биринчи мавсумида 117 та таклиф киритилган бўлиб, шундан 6 таси ғолиб деб топилди. Шунингдек, Президентимиз қарори асосида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган тумандаги 37 та лойиҳага 43 миллиард 200 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши белгиланди. Умумий натижага кўра лойиҳанинг айни мавсум доирасида туман бўйича молиялаштириладиган ташаббусларни амалга ошириш учун бюджетдан 50 миллиард 400 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилади. Ўзбекистон туманиликлар бу лойиҳада фаол иштирок этиб, барча юртдошларимизга ўрнак бўлди десак адашмаган бўламиз.

Лойиҳа доирасида энг кўп овоз тўплаб, бюджетдан маблағ ажратиладиган ана шундай ташаббуслардан бири туманнинг Жаманжар қишлоғидаги 35-умумтаълим мактаби инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ. 

Мазкур таълим масканининг мавжуд ўқув иншоотлари бундан роппа-роса 60 йил аввал қурилган бўлиб, айни кунларда 210 ўринли ўқув биносида 340 нафар Кичик Жонобод ва Жаманжарлик ўқувчилар таҳсил олишмоқда. Бу эса ўз-ўзидан ўқувчи сонига нисбатан синф хоналарининг етишмаслиги билан боғлиқ муаммо ва ноқулайликларни келтириб чиқараётган эди.  

Маҳалла аҳли, ташаббускор фуқароларнинг фаол ҳиссаси билан овоз бериш натижаларига кўра ушбу муассаса учун ҳам қўшимча янги ўқув биноси бунёд этиладиган, бунинг учун эса давлат бюджетидан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланадиган бўлди.

Туман ҳокими ҳамда соҳа масъулларининг билим даргоҳидаги муҳокамаларида мактаб учун 180 ўринли қўшимча янги ўқув биносини барпо этиш юзасидан зарурий таклиф лойиҳаларини тайёрлаш ва амалий ишларга белгиланган муддатлардан кечикмай киришиш ҳақида сўз борди.