Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида чемпион байдарка ва каноэчилар сафи кенгаймоқда

×

 2023-05-01 23:16:39    67

PDF yuklash
Chop etish


Шу йилнинг 26-30 апрел кунлари Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм марказида жойлашган эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш, шунингдек параканоэ бўйича бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, учинчи марта ташкилланган ушбу нуфузли чемпионатда Осиёнинг 10 дан зиёд давлатидан 400 дан зиёд спортчилар иштирок этган.

Қувонарлиси, мазкур мусобақаларда айни спорт йўналиши бўйича ўзига хос тажриба мактабига эга бўлган Ўзбекистон туманидан ҳам 3 нафар спортчилар муносиб қатнашиб, ғолиб ва совриндорликни қўлга киритишди. 

Хусусан, ёш бўлишига қарамай маҳоратли устоз Мухриддин Рахимовнинг шогирдларидан шўрқишлоқлик Зиёдбек Йўлдашалиев ёшлар ўртасида 2 кишилик баҳсларда 500 метрга ўтказилган пойгаларда олтин медал олган бўлса, 1000 метр масофадаги баҳсларда кумуш медал совриндори бўлди.

Яна бир умидли байдаркачи, Эски Яйпанлик 17 ёшли Абдуллоҳ Комилов эса яккалик 200 ва 500 метр масофаларда кечган баҳсларнинг ҳар бирида 2-ўринни эгаллаб, 2 та кумуш медални қўлга киритди. 

Иродали спортчимиз, даҳанақақирлик Ўлмасбек Рўзматов эса мусобақанинг параканоэ баҳсларида фахрли тўртинчи ўринни эгаллади. Ўлмасбек ўтган йилнинг март ойида Таиланднинг Паттайя шаҳрида ўтказилган байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳамда пара каноэ бўйича Осиё чемпионатида ҳам муваффақиятли қатнашиб, кўпчилик юртдошларимизнинг эътирофига сазовор бўлган эди.

Самарқанддан бугун қайтган ёш спортчиларимиз туман ҳокимлиги, тегишли ташкилот ва муассасалар масъуллари, оила аъзолари ва яқинлари, устоз ҳамда мураббийлари, тенгдошлари, кенг жамоатчилик иштирокида муносиб кутиб олинди. 

Туман ҳокимлигида ташкилланган маросимда байдарка ва каноэчиларимиз томонидан эришилган навбатдаги зафарлар эътироф этилди.

Маълумот ўрнида қайд этиб ўтиш жоиз, тез кунларда Пасткиқўриқдаги эшкак эшиш спорт базасининг янгиланган ва қўшимча қуриб битказилаётган спорт иншоатларининг фойдаланишга топшириш маросимида мазкур спортчи ёшларни туман раҳбари иштирокида яна бир бор тақдирлаш ҳам кўзда тутилган.