Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпандаги 40 йилдан зиёд тарихга эга “Нуронийлар маскани” биноси мукаммал таъмирланиб, кексалар учун барча қулайликларга эга мажмуа ташкил этилмоқда

×

 2023-05-01 18:22:33    65

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида кекса авлод вакилларини эъзозлаш, уларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муносиб турмуш кечириши, дам олиши, жамиятда фаол бўлиши учун зарур шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Шу мақсадда туман марказидаги мавжуд ва маънан эскирган, 1980 йилларда барпо этилган “Нуронийлар маскани” биноси мукаммал таъмирланиб, пиру-бадавлат отахонлар учун муносиб шароитлар яратилмоқда. 

Бу борада дастлаб, кекса нуронийларнинг туман ҳокимига билдирган мурожаат ва таклифлари асосида ҳокимлик ташаббуси билан бошланган хайрли лойиҳа кейинчалик жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсуми доирасида ҳам илгари сурилиб, туман фаоллари якдиллиги билан 3 минг 800 тадан зиёд овоз тўплади ва эзгу мақсадлар рўёби янада жадаллашиб кетди.

Замонавий ва миллий меъморчилик услублари асосида мукаммал таъмирланаётган масканда дам олиш, шахмат-шашка, спорт-соғломлаштириш, тиббиёт хоналари, чойхона ҳам ташкил этилмоқда. Бино атрофида ҳам кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилиб, янги ва кўркам кўринишга эга мажмуа ташкил этилмоқда. 

Шунингдек, кекса авлод вакиллари мириқиб дам олиб, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун ташкилланаётган ана шу обод масканга туташ ҳудудда ёшлар учун ҳам ўзига хос маданий марказ бунёд этилмоқда.