Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 169 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент қарори ижроси доирасида “Қирқкетмон” маҳалласининг ҳам 2 минг 500 метр ички йўллари равон бўлиб, туташ маҳалла “Олмазор”да 900 метр пиёдалар йўлакчаси барпо этилмоқда

×

 2023-05-01 15:00:23    77

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган манзилли жараёнлар давом этмоқда. 

Бу борада, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган амалий тадбирлар натижасида маҳалла ва масканлар кўркам қиёфа касб этмоқда.  

Хусусан, айни қарор асосида 2560 нафарга яқин аҳоли истиқомат қиладиган “Қирқкетмон” маҳалласининг 2 минг 500 метр ички йўлларига асфальт ётқизилиб, равон ва соз ҳолатга келтирилмоқда.

Шунингдек, лойиҳа доирасида айни маҳалла ўрамига туташ ва қўшни бўлган “Олмазор” маҳалласида 900 метр пиёдалар йўлакчаси ҳам барпо этилмоқда. Таъкидлаш жоизки, жорий йилги Наврўз байрами арафасида “Олмазор” маҳалласининг 1500 метр ички йўллари ҳам асфальтланган эди.

Мазкур ободлик ишларининг давоми сифатида туман ҳокимлиги ташаббуси билан Қирқкетмон маҳалласидаги “Тол” кўчасининг 600 метр қисми ҳам шағаллаштирилмоқда.

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан ҳар икки қўшни масканда амалга оширилаётган мазкур бунёдкорлик ишлари маҳаллаларнинг нафақат янгича қиёфа касб этишига, балки аҳолига қулайлик яратилиб, кўп йиллик муаммоларнинг ҳал этилишига сабаб бўлмоқда.