Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қарздорнинг мулки хатлангач, у қарзини тўлашга мажбур бўлди

×

 2023-04-29 20:21:05    138

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 18.07.2022 йилги қарздор «С.Я.С.» МЧЖдан ундирувчи “Ҳалқбанк” Ўзбекистон  филиали фойдасига 364.528.000 сўм кредит қарзини ундириш юзасидан қарздорга тегишли бўлган Ўзбекистон тумани, Яйпан шахри, Ибн Сино кўчасида жойлашган савдо мажмуаси бино-иншоотларига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича бюронинг Ўзбекистон тумани бўлими томонидан қарздорга ихтиёрий муддат берилган ва огохлантирилган.

Қарздор ихтиёрий муддатда суд қарорини ижросини таъминлаш чорасини кўрмагач, давлат ижрочиси томонидан 17.02.2023 йилда қарздорга тегишли бўлган Яйпан шаҳри, Ибн Сино кўчасида жойлашган савдо мажмуаси бино-иншоотлари холислар иштирокида хатланган ва ягона электрон онлайн-аукцион савдога чиқарилган эди.

26.04.2023 йил куни қарздор «Собир Яйпан Савдо» МЧЖ ундирувчи “Ҳалқбанк” Ўзбекистон филиали фойдасига жами 364.528.000 сўм кредит қарзини тўлиқ тўлади ва ижро ҳужжати тамомланди.

МИБ Ўзбекистон тумани бўлими