Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Охта Тагобнинг қарийб 5 минг метр ички йўллари яқин муддатларда текис-равон бўлади

×

 2023-04-28 22:43:27    148

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани марказидан энг олис ҳудудлардан бири, қўшни Бешариқ тумани билан чегарадош Охта Тагоб маҳалласида ҳам давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 1700 метр ички йўллар асфальтланади. Бунинг учун пудратчи ташкилот йўлсозлари белгиланган кўчалардаги йўлларни асфальтлаш учун тайёрлаб, шағал тўшаб улгуришган.

Шунингдек ҳудуд аҳлининг ўз маҳаллалари кўркига янада кўрк қўшиш мақсадида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йил 1-мавсумида илгари сурган ташаббуслари ҳам амалга ошадиган бўлди. Лойиҳа доирасида 3 минг метр ички йўлларни созлаш борасидаги таклиф бўйича 5096 та овоз тўпланиб, Охта Тагобликларнинг эзгу мақсадлари рўёбга чиқадиган бўлди. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун маҳаллада ташкилланган фуқаролар сайёр қабулидан сўнг, ҳудудда бажариладиган ана шу бунёдкорлик ишлари лойиҳа-режалари билан яқиндан танишди. Аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларнинг кайфияти билан қизиқди. Соҳа мутасаддиларига белгиланган вазифаларни муддатидан кечиктирмасдан амалга ошириш, маҳалла аҳлига эса жараёнларда жамоатчилик назоратига бепарво бўлмаслик юзасидан зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди.