Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 204 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Охта Тагоб” маҳалласида аҳоли мурожаатларига ечим изланди

×

 2023-04-28 22:38:18    100

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида бугун “Охта Тагоб" маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев томонидан навбатдаги сайёр фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда тумандаги Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Сайёр қабулда Охта Тагобликлар билан биргаликда туманнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган фуқароларнинг йигирмадан зиёд мурожаатлари кўриб чиқилди.

Фуқаролардан бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, коммунал масалалар, моддий ёрдам, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, тиббий хизмат олиш каби турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Шу куннинг ўзида ҳал этиш мумкин бўлган 5 та мурожаатларни ижобий қаноатлантириш билан бир қаторда, амалга оширилиши учун муддат талаб этадиган масалалар юзасидан бириктирилган масъуллар томонидан қабулдан сўнг ўрганишлар ўтказилиши белгиланди.

Ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан муддат ва масъуллар белгиланиб, алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, жараён давомида Охта Тагобликлар туман раҳбарининг аввалги сафар маҳаллада ташкилланган қабулида кўтарилган кўплаб масалаларнинг ижобий ечими, самарали натижаларидан ўз мамнунликларини билдиришди.