Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 60 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббус натижасида яна бир олис мактабда 180 ўринли янги ўқув биноси бунёд этилади

×

 2023-04-27 13:06:41    130

PDF yuklash
Chop etish


Бегобод маҳалласидаги 52-умумтаълим мактаби Ўзбекистон тумани марказидан олис ҳудудда жойлашган. 

1996 йилда ташкил топган мактабда айни кунларда мавжуд 280 ўринли ўқув биноларида 542 нафар ўқувчилар сабоқ олишмоқда. Уларга 42 нафар педагог устозлар фан, спорт ва тўгарак сабоқларидан таҳсил бериб келишади.

Жорий йилнинг март-апрел ойлари давомида мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган ташаббусли бюджетнинг 1-мавсуми жараёнларида Ўзбекистон туманидаги жами 6 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, давлатимиз раҳбарининг қарорига асосан яна 37 та, жами 43 та лойиҳа давлат бюджетидан молиялаштирилиши белгиланди.

Ана шу лойиҳалардан бири Бегободдаги айни таълим маскани инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ бўлиб, фуқароларнинг фаол иштирокидаги овоз бериш натижаларига кўра муассаса учун қўшимча янги ўқув биноси бунёд этилади. Бунинг учун давлат бюджетидан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланиши белгиланган. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур билим даргоҳида ҳам бўлиб, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар билан яқиндан танишди. Қурилиш соҳаси мутасаддиларига мактабдаги энг мақбул танлаб олинган жойда 180 ўринли қўшимча янги ўқув биносини бунёд этиш бўйича тегишли лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва ижрога қаратиш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.   

Шу куни синф хоналаридаги шароитлар, мактабнинг моддий-техник базаси, жамоа ва ўқувчи ёшлар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш жараёнлари давомида ёшлар вакиллари ва уларнинг устозлари билан ҳам суҳбатлашилди.

Эзгу ташаббус рўёбига эришиш йўлида фаоллик кўрсатган барчанинг муносиб ҳиссаси алоҳида эътироф этилди. Таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш ҳамда бошқа йўналишлардаги ишларда мактаб жамоасига янада улкан зафарлар ёр бўлишига тилаклар билдирилди.