Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Даҳанақақир” маҳалла фуқаролар йиғинининг 4 минг метр ички йўллари ҳам асфальтланмоқда
2023-04-26 18:32:53 135
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон туманида ҳам айни қарор ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, “Даҳанақақир” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар қизғин давом этмоқда.
Ҳозирда пудратчи ташкилот-"Қўқон йўл таъмир" МЧЖ йўлсозлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4 минг метр масофадаги ички йўлларга асфальт ётқизилиб, қатнов йўллари равон ва соз ҳолатга келтирилмоқда.