Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Одам савдоси – давр муаммоси

×

 2023-04-26 09:37:16    170

PDF yuklash
Chop etish


Амалдаги қонунчиликда белгилаб қўйилган нормага кўра “Одам савдоси - вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишга қаратилган жиноий фаолиятдир.

Жиноят кодексининг 135-модда.сига кўра одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали, икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан, айбдорга моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худди шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда, инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида содир этилган бўлса беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сўнгги йилларда юртимизда одам савдоси ва мазкур жиноятнинг содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, одам савдосини  олдини олиш ва унга қарши курашиш йўналишида Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги янги таҳрирда қонуни қабул қилинди.

Бундан ташқари, миллий қонунчиликни такомиллаштириш йўналишида одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш уларни ижтимоий реабилитацияси ва мослашувига қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 60-сон қарори қабул қилинди.

Амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириб, уларнинг одам савдоси жиноятининг қурбони бўлишини олдини олишга хизмат қилади.

Миркомил Мирмақсудов,

Ўзбекистон туманлараро иқтисодий  суди раиси