Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Меҳр дафтари”дагиларга меҳр кўрсатилди
2023-04-25 19:03:42 151
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “Меҳрибонлик уйи”, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Болалар уйлари тарбияланувчиларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида “Меҳр дафтари” тизими жорий этилиши белгиланган эди.
Ушбу қарор асосида “Меҳр дафтари” жорий этилиб, унга етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни киритиш ҳамда белгиланган тартибда кўмак бериш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари “Боғи Эрам” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мадраҳимовлар хонадонида очилган оилавий болалар уйида бўлиб, бу ерда тарбияланаётган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 7 нафар болаларнинг ҳолидан хабар олди.
Дилдан суҳбатларда болалар Президентимизнинг, давлатимизнинг доимий эътиборида эканлиги, уларни улғайиб, жамиятда ўз ўринларини топиши, касб-ҳунар эгаллашлари учун ёрдам беришга, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга мутасадди раҳбарлар доим тайёр эканлиги таъкидланди.
Йигитларнинг қизиқишларини инобатга олиб, ахборот-коммуникация технологиялари сабоқларини пухта ўзлаштиришга кўмаклашиш мақсадида уларнинг ҳар бирига замонавий ноутбуклар совға қилинди.
Шу куни туман раҳбари оилавий болалар уйида яратилган шароитлар билан яна бир бор яқиндан танишди.