Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 200 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг туман босқичи ғолиблари тақдирланди

×

 2023-04-25 12:48:22    111

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 19 апрел куни Президент соврини учун ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Ўзбекистон тумани босқичи бўлиб ўтди.

Тумандаги 8-мактабда ташкилланган танловнинг биринчи, яъни туман босқичида электрон платформада рўйхатдан ўтган 67 та умумтаълим мактабидан 300 нафардан зиёд ўқувчи ёшлар фаол иштирок этдилар. Ҳар бир иштирокчи мактабларнинг 5 нафар ўқувчиларидан иборат терма жамоаси хорижий тилларни билиш даражасини тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказдилар. Танлов очиқ ва шаффоф, адолат мезонлари асосида ташкил этилди. Тест синовлари ўтказилган ҳар бир синф хоналарига видеокузатув мосламалари ўрнатилиб, фан ўқитувчилари, ота-оналар ва жамоатчилик учун жараёнларни онлайн кузатиб бориш имконияти яратилди. 

Тумандаги 24-мактабда эса ана шу танловнинг туман босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. 

Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этиб, кейинги йилларда юртимизда хорижий тилларни ўрганиш борасида янгича тизим шакллантирилганлиги, мактаб ўқувчиларини хорижий тилларни пухта ўзлаштириши учун кўрилаётган зарурий чоралар ҳамда мана шундай танлов ва лойиҳалар ўз мевасини бераётганлиги ҳақида сўз юритди. Ёшлар, уларнинг устозларининг келгуси ўқиш ва ишларида янада улкан зафарлар ёр бўлишига тилаклар билдирилди. 

Шу кунги маросимда танловнинг туман босқичида ғолиб бўлган мактаблар белгиланган пул мукофотлари билан тақдирланди. 

Унга кўра:

1-ўринни эгаллаган 8-мактаб – 100 миллион сўм;

2-ўринни эгаллаган 24-мактаб – 75 миллион сўм;

3-ўринни эгаллаган 1-мактаб – 50 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотига эга бўлди.