Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шодлик маҳалласидаги мактаб учун янги ўқув биноси қурилишига киришилди

×

 2023-04-25 10:34:09    141

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 31-умумтаълим мактабида янги ўқув биноси қурилиши бошланди.

Қайд этилишича, 31-умумтаълим мактаби биноси 1970 йилда қурилган. 160 ўринга мўлжалланган мазкур таълим масканида ҳозирги кунда 410 нафар ўқувчи икки навбатда таълим олмоқда. Шу кунгача ўқувчилар сони мактабнинг мавжуд сиғимидан сезиларли даражада ортиқлиги, навбатлилик коэффициенти белгиланган нормалардан юқорилиги ўз-ўзидан етарли ноқулайликларни келтириб чиқарар эди.


Шу боис, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-465-сонли қарорига мувофиқ жорий йилги Инвестиция дастури доирасида мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларига киришилди. 

Дастур асосида мазкур мактаб учун 330 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилиши, шунингдек бир қатор ободонлаштириш-бунёдкорлик ишларини бажарилиши белгиланган. 

Мазкур ишларни амалга ошириш учун 2,7 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилган. Янги бино жорий йилнинг сентябр ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ушбу таълим масканида бўлиб, амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари лойиҳаси билан танишди. Маҳалла аҳли, нуронийлар, мактаб жамоаси ва пудратчи ташкилот вакиллари иштирокида эзгу амал аввалида унинг ривожини тилаб дуои хайрлар қилинди.