Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Муқаддас айём арафасида имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди
2023-04-20 23:55:46 142
Муқаддас айём арафасида имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди
Муборак Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон туманида хайрли амаллар кенг қулоч ёйиб, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд аҳоли вакилларига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор хайрли ишлар олиб борилди.
Эътибор ва мурувват туфайли фазилатли кунларда кўплаб муҳтож оилаларга қувонч олиб кирилди.
Бундай хайрли тадбирларда туман сектор раҳбарлари бошчилигидаги мутасаддилар, маҳалла фаоллари ва саховатпеша инсонлар ташаббуслар кўрсатишди.
Хусусан, Рамазон ҳайити байрами арафасида Дарвешобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 82 ёшли Комилахон она Қосимова ҳамда туюллик имконияти чекланган Гулбахор Аббасоваларга ногиронлик аравачалари топширилганлиги нафақат уларни, балки бутун оила аъзоларини ҳам беҳад қувонтирди.
Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкилланган навбатдаги хайрли йўқловда ногиронлик аравачаларини ўз эгаларига топширган туман раҳбари Шерзоджон Юлдашев тумандошларимизга мустаҳкам соғлиқ, кўнгил хотиржамлиги ва оилавий фаровонлик тилаб, байрам табрикларини изҳор этди.