Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг муборак Рамазон ҳайити табриги

×

 2023-04-20 23:21:44    74

PDF yuklash
Chop etish


Қадрли юртдошлар!

Барчангизни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Рамазон ҳайити ҳамиша халқимиз маънавий ҳаётида тарбиявий жиҳатлари билан алоҳида ўрин тутган. Бу кунлар моҳиятида яхшилик, сабр-қаноат, меҳр-оқибат каби фазилатлар, эзгу миллий қадриятларимиз ўз ифодасини топган.

Барчангизга мустаҳкам соғлик, узоқ ва мазмунли умр, файзли хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва қут-барака тилайман!

Рамазон ҳайити байрамини хотиржамликда, хурсандчиликда ўтказиш ҳаммамизга насиб этсин. Юртимиз ҳамиша тинч, халқимиз бундан-да фаровон бўлсин!

Шерзоджон Юлдашев,

Ўзбекистон тумани ҳокими