Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туркистон маҳалласида янги сув минораси ўрнатилиб, 1 минг 600 метрдан зиёд ичимлик суви тармоғи тортилди

×

 2023-04-20 23:13:38    76

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғинида 1 минг 600 метрдан зиёд ичимлик суви тармоғи тортилди. Шунингдек, битта сув қудуғи қазилиб, 25 м3 сиғимга эга бўлган янги сув минораси ўрнатилди. 

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган ушбу эзгу ташаббус маҳалла аҳлининг муносиб турмуш шароитларини яратилишига сабаб бўлмоқда. 

Қарор ижроси доирасида маҳалладаги айни сув иншоотида бактериялардан зарарсизлантириш хонасини ташкил этиш, янги трансформатор пунктини ўрнатиш ҳам кўзда тутилган. Қурилиш-монтаж ишлари “Фарғона обиҳаёт” МЧЖ қурувчилари томонидан бажарилмоқда.

Ушбу хайрли лойиҳанинг якуний натижасида маҳалладаги 200 га яқин хонадоннинг тоза ичимлик таъминоти яхшиланади.