Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Яширилган фарзанд топилди ва она тарбиясига олиб берилди
2023-04-20 17:29:16 128
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2022 йил 26 октябрдаги қарорига асосан, жавобгар (ота) Ж.И. тарбиясидан ундирувчи даъвогар (она) М.И. тарбиясига 2 нафар вояга етмаган фарзандини олиб бериш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва ижрога қаратилиб, давлат ижрочиси томонидан қарздорга ихтиёрий муддат берилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 1 нафар фарзанди она тарбиясига олиб берилган эди.
Лекин ота 1 нафар фарзандини ундирувчи тарбиясига бермасдан, яшириб қўйгани аниқланиб, давлат ижрочиси томонидан 2023 йил 14 апрелда қидирув эълон қилинган.
Шу йилнинг 18 апрель санасида қидирув шўъбаси инспектори ходими билан ҳамкорликда олиб борган қидирув ҳаракатлари натижасида 7 ёшли қиз Ўзбекистон туманида экани аниқланиб, топилди ва онаси М.И.га олиб берилиб, ижро иши тамомланди.
МИБ Ўзбекистон тумани бўлими