Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Рамазон – эзгулик, саховат ва меҳр-шафқат ойи
2023-04-18 13:04:13 150
Муборак ва фазилатли ойда саховат, сийлаи раҳм, меҳру оқибат янада улуғланади. Муаззам кунларда бир мақсад йўлида жипслашиб, муҳтожларга меҳр-саховат кўрсатиш анъаналари бардавом бўлмоқда.
Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам эҳтиёжманд, боқувчисидан айрилган, ётиб қолган, якка-ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга меҳр-мурувват кўрсатилмоқда. Рўзадор отахон ва онахонларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, саховатпеша ҳомийлар томонидан ифторликлар ташкил этиб берилмоқда.
Навбатдаги ташкилланган ифторлик дастурхони атрофида “Оқтепа” маҳалласида яшовчи рўзадорлар, нуроний отахону-онахонлар, кам таъминланган оилалар вакиллари жам бўлдилар. Ифторликда туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, йиғилганларни муборак Рамазон ойи билан қутлади.
Кекса ва нуроний отахонлар қўлларини дуога очар экан, аввало, мамлакат ривожи йўлида олиб борилаётган ишларга омад тилаб, юртга тинчлик, деҳқончиликларга барака, ҳар бир хонадонга файзу-барокат тилаб дуолар қилдилар.
Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган одамийлик, яхшилик ва меҳру-саховат каби фазилатларни намоён этадиган, тинч ва осойишта ҳаётни қадрлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар туманнинг барча маҳаллаларида ўтказилмоқда.