Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида яна бир янги тиббиёт маскани барпо этилади

×

 2023-04-17 13:51:52    73

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани аҳолиси “Ташаббусли бюджет” жараёнларида фаол иштирок этиб, ҳудудлар инфратузилмаси билан биргаликда ижтимоий масалалар билан боғлиқ муаммоларга ҳам ечим топмоқда. 

Хусусан, жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсуми доирасида туман соғлиқни сақлаш соҳаси ривожи билан боғлиқ жами 3 та лойиҳани амалга ошириш учун ҳам 3,3 млрд сўм маблағ ажратиладиган бўлди.

Бунда марказий шифохонага қўшимча ФГДС, УТТ (УЗИ), портатив УЗИ, диагностика каби тиббий ускуна ва жиҳозлар сотиб олиниб, қабул-диагностика бўлими учун қўшимча хоналар қурилади, «Emergency department» тизими такомиллаштирилади. 

Ташаббус натижасида ҳаётга тадбиқ этиладиган ана шу лойиҳалардан яна бири, туман сил касалликлари диспансери учун янги бино қуриб битказиш таклифи ҳам 3 минг 652 та овоз тўплашга муваффақ бўлиб, ғолибликни қўлга киритди. 

Бир неча йилдан буён ўз муқим биносига эга бўлмаган ушбу тиббиёт маскани билан боғлиқ муаммони ҳал этиш учун 1,2 млрд сўм маблағ сарфланади. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ушбу лойиҳани амалга ошириш, янги бино учун мақбул жой танлаш ва белгиланган вазифаларни кечиктирмай ижрога қаратиш режалари билан ҳам танишди. Мутасаддиларга лойиҳани ҳар томонлама пухта ишлаб чиқиб, амалиётга тадбиқ этиш юзасидан зарурий тавсиялар берилди.   

Шу куни туман раҳбари тиббиёт бирлашмасига қарашли тиш касалликлари шифохонасида ҳам бўлиб, бу ердаги мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Яйпаннинг Туркистон кўчасида жойлашган ушбу муассаса биноси 1986 йилда барпо этилганлиги, айни кунларда бу ерда 30 нафарга яқин соҳа мутахассислари аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келаётганлиги қайд этилди. 

Туман ҳокими мазкур тиббиёт масканининг ташқи фасад қисми, эшик ва ромларини таъмирлаш, муассаса атрофини тўлиқ ободонлаштириш ҳамда бу ерга ташриф буюрувчи аҳолига қулай шароитлар яратиш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга бир қатор зарур топшириқлар берди.