Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ички йўлларни таъмирлаш бўйича “Менинг йўлим” лойиҳасига старт берилди

×

 2023-04-17 13:45:29    75

PDF yuklash
Chop etish


Туман (шаҳар) бюджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50% қисмини фуқаролар фикри асосида йўналтиришини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсуми учун 312 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида таклиф киритиш жараёни жорий йилнинг 27 апрель санасига қадар давом этади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёнлари 28 апрелдан 7 май кунига қадар ўтказилади.

Қадрли тумандошлар! 

Ушбу жараёнларда ҳам фаол иштирок этиб, ўз маҳаллангиз ички йўллари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этилишига эришинг. Бюджет маблағларини сарфланишида иштирок этинг.

Ташаббус кўрсатинг!