Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 212 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги ғўза майдонларида биринчи комплекс агротехник тадбирларини амалга оширишга киришилди

×

 2023-04-15 21:07:24    83

PDF yuklash
Chop etish


Бугун С.Азизов номли ММТП ҳудудидаги “Истиқлол саховати” фермер хўжалиги дала майдонида ғўза парваришида биринчи комплекс агротехник тадбирларини сифатли амалга оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. 

Унда туман сектор раҳбарлари, пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, механизаторлар, "Булут текстил" пахта-тўқимачилик кластери ҳамда қишлоқ хўжалиги мажмуи ташкилотлари масъуллари иштирок этди.

Жорий йил ҳосили учун туманнинг миришкор деҳқонлари 4 минг 400 гектар майдонга барака уруғларини қадаб, якунда юқори ҳосил олишни ўз олдиларига улкан мақсад қилишган.

Тадбирда бугунги кунда ғўза парваришида биринчи навбатда олиб борилиши лозим бўлган муҳим агротехник тадбирлар-ғўза қатор ораларига культиваторлар воситасида ишлов бериш, махсус юмшатгич ёрдамида чуқур юмшатиш, яганалаш, ғўза ниҳолларини барг орқали озиқлантириш, яъни суспензия сепиш жараёнларини ўз вақтида ва сифатли бўлишини таъминлаш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди. Бу борада мутахассислар томонидан зарурий тавсиялар берилиб, айни тадбирлар амалий равишда кўрсатилди.

Семинарда зараркунанда ҳашаротларга қарши курашувчи лаборатория препаратлари кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

Тадбир давомида Қуръон тиловати қилиниб, жонлиқ сўйилди. Нуронийлар иштирокида давлатимиз равнақи, юрт тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги, бўлажак ҳосил барокатли бўлишлиги сўралиб дуойи хайрлар қилинди.