Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман марказида жойлашган бўлсада, бир неча йилдан буён таъмирталаб баъзи кўчалар энди абгор эмас
2023-04-15 13:57:25 148
“Беруний” маҳалласи Ўзбекистон тумани марказида жойлашган маҳаллалардан. Шундай бўлсада маҳалладаги мавжуд бир қатор ички йўлларнинг носозлиги, ўйдим-чуқурлиги дарҳақиқат кўпчиликка етарли ноқулайликларни туғдирар эди.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида маҳалланинг 4 минг метр ички йўллари равон ва соз ҳолатга келтирилиб, ушбу муаммоларга барҳам берилди.
“Қўқон йўл таъмир” МЧЖ йўлсозлари томонидан маҳалланинг “Беруний”, “Коинот”, “Ал-Бухорий” ва “Ибн Сино” каби кўчаларида асфальтлаштириш ишлари бажарилиб, аҳолига қулайликлар яратилди.
Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолининг кўп йиллик муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг турмуш даражасини оширишга кўмаклашиш тадбирлари туманда жадал давом этмоқда.