Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига бошлиқ тайинланди

×

 2023-04-15 13:49:10    70

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг тегишли буйруғига асосан, Бозаров Элёржон Эркинович Ўзбекистон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Элёржон Бозаров 1987 йилда Ўзбекистон туманида туғилган. 2015 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2008 йилда Ўзбекистон тумани пахта тозалаш заводи ишчиси вазифасида бошлаган. 2009-2011 йиллар давомида туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мутахассиси, 2011-2022 йилларда эса туман ҳокимлиги Иқтисодиёт бўлими, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимида масъул лавозимларда ишлаган.

2022 йилдан тайинловга қадар Ўзбекистон тумани “Шакаробод” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаб келаётганди.