Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида 1 минг 200 нафар касаначилар томонидан ипак қурти парваришланмоқда

×

 2023-04-14 22:00:45    75

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманилик пиллакорлар чилги ҳосил - ипак қурти уруғларини парваришлашга киришди.

Ўтган 2022 йилда туманда 3088 қути ипак қурти парваришланиб, 177 тоннадан зиёд “кумуш тола” хирмони уйилган ва бу борадаги режа уддаланган бўлса, бу йилги мавсумда 3200 қутидан зиёд ипак қуртидан 186 тоннадан ортиқ ҳосил етиштириш мақсад қилинган. 

"Нурли келажак" маҳалла фуқаролар йиғини Дастурхончи қишлоғида умргузаронлик қилаётган Мавжудахон Худойқулова чилги ҳосилдорликни етиштиришда кўпга ибрат. Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги тегишли мутасаддилар унинг хонадонига ташриф буюриб, пилла парвариши билан танишди. 

Ёшлигидан ипак қурти боқишни ҳадисини олган моҳир пиллакор ҳар йилги мавсумда умумий хирмонга муносиб ҳисса қўшиб келади. Ўтган йили 2 қутидан 118 кг ҳосил олган бўлса, жорий йилги мақсади ҳам ҳар йилдагидан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш. Бу юмушда унга икки келини ҳам яқиндан кўмакчи. 

Туман раҳбари айни қишлоқдаги оилавий пудрат асосида ипак қурти парваришлаб келаётган яна бир пиллакор Жанонахон Танибердиева хонадонида ҳам бўлиб, бу ердаги жараён, яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. 

“Шу қишлоққа келин бўлиб тушганимга 43 йил бўлди. Шундан буён ҳар йили 3 қутидан кам ипак қурти боқмайман. Пиллачилик сердаромад соҳа, меҳнат қилган одам барака топади. Ҳар мавсумги даромадимиз ҳам баракали”, дейди моҳир пиллакор. 

Таъкидланишича, биргина Дастурхончи қишлоғининг ўзида 8 та хонадонда 20 га яқин қутида ипак қурти парваришланмоқда. 

Туман ҳокими томонидан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни пиллачилик билан шуғулланишга қизиқтириш, шунингдек уларга муносиб шароитларни яратиб бериш, мавсум билан боғлиқ барча зарурий жиҳозларни етказиш бўйича масъулларга бир қатор топшириқлар берилди.

Ташаббускор аёллар, хонадон соҳибларига озиқ-овқат маҳсулотлари ва эсдалик совғалари топширилди.