Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида Энергия ресурсларга оид қарздорликлар ундирилмоқда

×

 2023-04-14 15:37:06    81

PDF yuklash
Chop etish


Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида жорий йилнинг 6 февраль куни энергия таъминоти соҳасида назорат тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилиш давомида Энергоинспекция ва Мажбурий ижро бюросининг ишини такомиллаштириш, электр ва табиий газга уланишда янгича ёндашувларни жорий қилиш ҳамда дебитор қарздорликни қисқартиш юзасидан берилган топшириқлар ижроси юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг 12 апрель ҳолатига бўлими иш юритувида 17 та 927,4 млн. сўмлик “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига ҳамда 118 та 1.794,9 млн. сўмлик “Фарғона ХЭТК” АЖ фойдасига қарз ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Шундан, бюро томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаркатлари давомида 13 та 569,8 млн. сўмлик “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига ва 90 та 1.653,9 млн. сўмлик “Фарғона ХЭТК” АЖ фойдасига қарздорликларни тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Яъни, Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 14.02.2023 йилги қарорига асосан қарздор “Фарғона сув таъминоти” МЧЖдан ундирувчи “Фарғона ХЭТК” АЖ фойдасига 126,9 млн. сўм, Ўзбекистон туманлараро иктисодий судининг 24.03.2023 йилги қарорига асосан қарздор “Яйпан Қурилиш Инвест” МЧЖдан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 250,8 млн. сўм, Жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг 20.01.2023 йилги ҳукмига кўра, қарздор А.Эргашбоев ва А.Ибрагимовлардан   “Ҳудудгазтаминот” АЖ фойдасига 70,4 млн. сўм моддий зарарлар тўлиқ ундирилган.

Ҳозирда бюро томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.02.2023 йилги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ишлар жадал олиб борилмоқда.

МИБ Ўзбекистон тумани бўлими