Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Аёли эъзозланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий ҳамда тарғибот тадбири ўтказилди

×

 2023-04-13 18:03:55    82

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида хотин-қизлар фаоллигини оширишга қаратилган “Аёли эъзозланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси ўтказилган тадбирда турли соҳалардаги фаол меҳнат қилиб келаётган аёл-қизлар, нуроний онахонлар, туман “Оқила аёллар” ҳаракати етакчилари, фаол хотин-қизлар иштирок этди.

Тадбир аввалида сўзга чиққан туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфия Саримсақова мамлакатимизда оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, аёлга эътибор ва ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилганини яна бир бор таъкидлади. Туманда аёлларнинг ўзларини бахтли ҳис этишлари, оиласи мустаҳкамлигини таъминлаш, уй-жой, ижтимоий ҳимоя, бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, саломатликларини мустаҳкамлаш борасидаги масалаларини ҳал қилиш доимий эътиборда экани қайд этилди. Хусусан, “Аёллар дафтари” йўналишидаги манзилли ишлар, ижтимоий-сиёсий фаол раҳбар аёллар сафини кенгайтириш борасидаги ҳаракатлар ўз натижасини бераётганлиги тўғрисида алоҳида тўхталинди.

Шунингдек, тадбирда илм-фан, тадбиркорлик ва бошқа йўналишларда муносиб ютуқларга эришиб, кўпчиликка ибрат бўлган бир гуруҳ фаол аёл-қизлар ҳам сўз олиб, ўз ҳаётий ва иш тажрибалари билан ўртоқлашди. 

Дилтортар куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига янада кўтаринки кайфият бахш этди.