Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хайрия тадбирлари давом этмоқда: “Обод қишлоқ” маҳалласида ҳам ифторлик дастурхони ёзилди

×

 2023-04-12 22:25:32    77

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 мартдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон туманидаги барча маҳаллаларда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар ва нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда. 

Ана шу хайрия тадбирлари доирасида “Обод қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ифторлик дастурхони ёзилиб, унга маҳалладаги рўзадорлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари таклиф этилди. Тадбирда туман сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, йиғилганларни Рамазон ойи билан табриклашди, бу қутлуғ ой давомида амалга оширилаётган хайрли ишларга тўхталинди.

Ифторлик дастурхони якунида ёши улуғ отахону-онахонлар юртимиз  тинчлиги ва халқимиз омонлиги бардавом бўлишини сўраб, дуо қилди.