Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Адвокатуранинг конституциявий мақоми юксалмоқда

×

 2023-04-12 21:38:05    134

PDF yuklash
Chop etish


Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддасида кўрсатилишича, айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади. Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатиши, адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланиши кўрсатиб ўтилган.

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатларнинг ролини ошириш, уларнинг прокурорлар билан тенг тортишувчанлик принципи асосида фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган янги нормалар киритилмоқда. Эътибор беринг! Амалдаги Конституцияда прокуратурага оид конституциявий нормалар қандай алоҳида бобда акс эттирилган бўлса, худди шундай янги таҳрирдаги Конституциямизга адвокатурага бағишланган янги боб киритилмоқда.

Тўғри, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунида ҳамда 1998 йил 25 декабрдаги “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунида ҳам адвокатлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари мавжуд эди. Бироқ, адвокатура фаолиятининг ҳуқуқий асослари асосий қонунда белгиланмаган эди. Энди адвокатура фаолиятининг ҳуқуқий асослари фақатгина соҳавий қонунлардагина эмас, балки энг олий даражадаги ҳужжат – Конституцияда белгиланиши назарда тутилмоқда.

Конституциявий қонун лойиҳасига кўра, янги таҳрирдаги Конституциянинг XXIV боби “Адвокатура” деб номланиб, ушбу бобга 141-142-моддалар киритилиши белгиланмоқда. Унга кўра, жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият олиб бориши, адвокатура фаолиятининг асосий принциплари, адвокатурани ташкил этиш ҳамда унинг фаолияти қонун билан тартибга солиниши, адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги, адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланиши, адвокат, унинг шаъни, қадр-қиммати ва касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлиши ва қонун билан муҳофаза қилиниши белгилаб қўйилмоқда.  

Адвокатурага бағишланган янги бобнинг Конституцияда акс эттирилиши давлат ва давлат органларининг зиммасига бир қатор мажбуриятлар юклаш билан бир қаторда фуқароларга юридик хизмат кўрсатиш сифатининг ошишига, уларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилинишига, судлар томонидан низоларни кўриб чиқилишида иш сифатини оширишга хизмат қилади деб ҳисоблаймиз.  

Н.Эгамов

Фарғона вилоят судининг судьяси