Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қўқонда қарздор алимент ўрнига уй берди
2023-04-12 21:31:38 133
Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими иш юритувида ФИБ Қўқон туманлараро судининг 17.06.2011 йилги қарорига кўра, қарздор И.Б.дан ундирувчи И.Д. фойдасига 2 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, давлат ижрочиси томонидан қарздор алиментни вақтида тўлаши лозимлиги ҳақида ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ҳолда огохлантирилган.
Жорий йилнинг 31 март куни қарздор ундирувчи билан ўзаро келишган ҳолда қарздор И.Б. вояга етмаган 2 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун уни 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши лозим бўлган алимент ўрнига Қўқон шаҳар, А.Навоий кўчаси 48-уйни, 18-хонадонни ундирувчининг номига нотариус орқали расмийлаштириб топширганлиги сабабли, ундирувчи И.Д.нинг аризасига асосан 12.04.2023 йил куни ижро ҳужжати тамомланди.
МИБ Қўқон шаҳар бўлими