Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида пилла етиштириш мавсуми бошланди
2023-04-12 15:20:58 204
Ўзбекистон туманида ипак қуртини парваришлаш мавсуми бошланди. Жорий мавсумда туман пиллакорлари 186 тонна “кумуш тола” етиштиришни кўзлаган.
Шу мақсадда “Нурли тонг силк” масъулияти чекланган жамияти томонидан тумандаги 12 та ҳудудга 3214 қути ипак қурти инкубаторийга қўйилди.
Жонлантирилган қуртлар соҳанинг ўз усталари, миришкор пиллакорларга “Яйпан агро пилла” МЧЖ томонидан тарқатилди.
– Жорий йил мавсумда ипак қурти боқиш учун 1200 нафар касаначи, 163 нафар фермер жалб этилди, - дейди “Яйпан агро пилла” МЧЖ раҳбари Тўлқинжон Топилов. - Таъкидлаш жоиз, пилла боқувчиларга бу мавсумда бир қанча имтиёзлар белгиланган. Хусусан, пилланинг ҳар бир килограмми учун 32 минг 147 сўмдан пул тўланиши билан бирга, 22 кунлик меҳнат учун пиллакорлар 1 йил стажга эга бўлади.