Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Наймансойнинг ички йўллари ҳам обод ва равон бўлмоқда
2023-04-12 15:12:19 129
Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган манзилли тадбирлар қизғин давом этмоқда.
Бу борада, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган амалий тадбирлар натижасида маҳалла ва гўшалар кўркам қиёфа касб этмоқда.
Хусусан, айни қарор асосида туман марказидан қарийб 20 чақирим олис масофада жойлашган “Наймансой” маҳалласининг 2 минг 100 метр ички йўлларига асфальт ётқизилиб, равон ва соз ҳолатга келтирилмоқда. Ободлик, таъмирлаш ишлари маҳалланинг Аҳиллик, Тадбиркорлар ва Дўстлик каби кўчаларини янада кўркам ва гўзал бўлишига сабаб бўлмоқда.