Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
2023 йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсумида Ўзбекистон туманида молиялаштириладиган ташаббуслар сони жами 43 тага етди, бу эса вилоятда энг юқори кўрсаткични ташкил этди
2023-04-11 10:07:21 176
2023 йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсумида Ўзбекистон туманида молиялаштириладиган ташаббуслар сони жами 43 тага етди, бу эса вилоятда энг юқори кўрсаткични ташкил этди.
Аввалроқ жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсуми якунига кўра, Ўзбекистон туманида 6 та энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Давлатимиз раҳбарининг 10.04.2023 й. кунги ПҚ-117-сонли қарори асосида "Ташаббусли бюджет" жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн сўм ажратиладиган бўлди.
Хусусан, туманимиздан ҳам яна қўшимча 37 та лойиҳага 43 млрд 240 млн сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди.
Умумий натижага кўра лойиҳанинг айни мавсум доирасида туман бўйича молиялаштириладиган ташаббуслар сони 43 тага етиб, уларни амалга ошириш учун бюджетдан 50 млрд 440 млн сўм маблағ ажратилади. Бу эса вилоятда энг юқори улушни ташкил этмоқда.
Яна шуни алоҳида айтиш лозимки, овоз бериш жараёнида аҳоли қамрови бўйича кўрсаткич ҳам Ўзбекистон туманида 100 фоизни ташкил этиб, вилоятда етакчилар қаторидан жой олинди.
Туман бўйича жами молиялаштириладиган ташаббуслар (дастлабки 6 та ғолиб ва 2000 тадан ортиқ овоз тўплаган таклифлар) рўйхати қуйида акс этган.