Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Президент қарорининг ижроси амалда: муаммолар ўз ечимини топиб, манзиллар обод бўлмоқда
2023-04-10 11:38:43 125
Ўзбекистон туманининг Қудаш МФЙ. Истиқлол маҳалласи. Ўтган йиллар давомида 180 та хонадонни ўз бағрига олган маҳаллада яшовчиларнинг осуда турмушига ғов бўлаётган муаммолар тўпланиб қолганди. Қишлоқликлар сифатсиз электр энергияси истеъмолига мажбур бўлгани етмагандек, асфалт бўлмаган кўчаларда баъзан лой базида эса чанг кечишга мажбур эди. Тоза ичимлик суви-ку қудашликларга шунчаки орзу бўлган.
Давлатимиз раҳбарининг 2022-йилдаги маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш мақсади устувор қарори Истиқлолга том маънода фаровон турмушнинг ёқимли шаббодасини олиб кирди. Маҳалладаги 12 та кўчаларнинг 7 тасида хизматини аллақачон ўтаб бўлган сим ёғочлар бетон таянчларга алмаштрилди. Маҳалладаги ҳар бир хонадонга оби ҳаёт тармоқлари кириб келди. Кўчаларга асфалт ётқизилди.
Ўзбекистон туманидаги “Қатағон” МФЙ туман марказидан деярли 20 чақирим олисда жойлашган. Айни маҳаллада асфальт бўлмаган кўчалар аҳолининг асосий муаммоси эди.
2400 дан ортиқ аҳоли 502 та хонадонларда истиқомат қилаётган маҳаллада 5 та асосий кўчалар бор. Уларнинг учтасида яшовчи 1500 нафардан кўпроқ юртдошларимиз айниқса ёғин сочин кунларда дардига дармон тополмай, қийналишган.
Юртдошларимиз эртага эмас, бугундан бахтли ва фаровон яшашлари керак. Ва ана шу мақсад устувор ҳаракатлар бугун республикамиз бўйлаб қулоч ёзмоқда. Давлатимиз раҳбарининг маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида туманда ўтказилган ўрганишларда Қатағонликлар бизни кўчаларимизни асфалт қилиб беринг дея мурожаат қилишганди. Ва қисқа фурсатда қишлоқ аҳолисининг узоқ йиллик муаммоси ечимига қаратилган ҳаракатлар бошлаб юборилди.
Маълумот ўрнида юқоридаги қарор ижроси доирасида Ўзбекистон туманида жорий йилда 105 кмдан ортиқ ички йўлларни асфальтлаш кўзда тутилган бўлиб айни вақтда 10 га яқин маҳаллада режадаги ишлар тўлиқ якунланган.
Бундан ташқари тумандаги 14 МФЙ ларда 10 дона ичимлик суви қудуғи қазиш ва 33 км тармоқ тортиш режалаштирилган. Туркистон, Кўл Элаш, Зинаша, Янгиҳаёт, Сочтепа ва Қудашобод каби қатор маҳаллаларда ичимлик суви қудуқлари қазилиб ва тармоқлар тортилди. Тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар ечимига қаратилган ҳаракатлар якунланса ҳудуддаги 17 мингдан ортиқ аҳоли сифатли тоза ичимлик суви билан таъминади.
Шунингдек, қарор ижроси доирасида таъмирга мухтож мактаб ҳамда МТТ ларини таъмирлаш, тумандаги кўп қаватли уйларни том қисмини шифер билан қоплаш ҳамда аҳоли томорқаларини суғоришда замонавий лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этиш ҳам кўзда тутилган.
58 та маҳалла фуқаролар йиғиниларига қамраб олинган 59 та, 65 млрд 826 млн сўмлик ушбу лойиҳаларнинг барчаси йил якунига қадар якунланиб аҳолига топширилади. Бу биргина Вилоятнинг энг олис Ўзбекистон туманида одамларнинг турмуш фаровонлиги ошириш мақсади устувор амалга оширилаётган ишлар. Бу каби ҳайрли ҳаракатлар эса вилоятнинг 19 та шаҳар ва туманларида давом этмоқда.