Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2023 йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсумида Ўзбекистон туманида умумий қиймати 8,274 млрд сўм бўлган 6 та ташаббус ғолиб бўлди

×

 2023-04-07 22:44:44    99

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йил 1-мавсуми якунланди.  Жорий йилнинг 18 мартидан 7 апрелга қадар давом этган жараёнда туманимизда жамоатчилик томонидан илгари сурилган таклифларнинг 117 таси овоз бериш босқичига ўтказилган бўлиб, ушбу таклифларга жами 249,77 мингта овозлар тўпланди.

Ташаббусли бюджет лойиҳасининг натижаларига кўра туманда амалга ошириш қиймати 8,274 млрд сўмлик 6 та энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилди.

Хусусан, "Сулаймон", “Ислом”, “Ўқчи туман”, "Фаровон келажак", “Элчи” ҳамда “Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар овоз бериш йўли билан ғолиб дея топилиб, мазкур  таклифлар молиявий қўллаб-қувватланадиган бўлди.

Туман бўйича ғолиб ташаббуслар рўйхати билан ушбу манзилда танишишингиз мумкин.