Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аҳоли билан мулоқот: туман ҳокимининг фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабули Беруний маҳалласида бўлиб ўтди
2023-04-07 18:06:10 135
Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича навбатдаги сайёр қабули бугун “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.
Туман ҳокими ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари жалб этилган қабул давомида нафақат берунийликлар, балки туманнинг бошқа ҳудудларларидан ташриф буюрган фуқаролар томонидан бандликни таъминлаш, коммунал ва ижтимоий соҳалар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, банк кредити ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш каби масалаларга оид йигирмага яқин мурожаатлар қабул қилинди.
Муамммоларнинг маълум қисмига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилган бўлса, айримларига қонуний тушунтиришлар берилди. Амалга оширилиши учун муддат талаб этадиган масалалар юзасидан эса бириктирилган масъуллар томонидан қабулдан сўнг ўрганишлар ўтказилиши белгиланди.
Ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан муддат ва масъуллар белгиланиб, тегишлича назоратга олинди.