Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Даштхасанда ҳам 350 дан зиёд хонадонга тоза ичимлик суви кириб боради
2023-04-07 18:02:03 131
Ўзбекистон туманининг кўплаб ҳудудларида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида қурилиш-ободлик ишлари изчил давом этмоқда.
Даштхасан маҳалла фуқаролар йиғинидаги 350 дан зиёд аҳоли хонадонида тоза ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ қийинлик ва муаммолар мавжуд эди. Президентимиз қарори асосида бугун ушбу ноқулайликларни бартараф этиш бирмунча ишлар бажарилиб, лойиҳа ижроси давом этмоқда.
Маҳалла кўчалари бўйлаб 3 минг метр тармоқ тортилиб, янги сув минораси ҳам ўрнатилди. Тез муддатларда мавжуд сув қудуғини таъмирлаш ҳамда бошқа белгиланган вазифаларни тўлиқ якунланиши натижасида, таъкидланганидек, ҳудуддаги 350 дан зиёд хонадоннинг тоза ичимлик таъминоти яхшиланади.