Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Президент қарори ижроси доирасида Беруний маҳалласининг ҳам 4000 метр ички йўллари обод манзилларга айланмоқда
2023-04-06 14:09:34 135
Ўзбекистон туманида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида аҳоли турмушида учраётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан бир қанча вазифалар белгилаб олинган. Мазкур вазифаларнинг қишлоқ ва маҳаллалардаги ижроси ҳудудлар кўркамлиги ва ободлигида акс этмоқда.
Хусусан ички йўлларини таъмирлаб, аслфальтлаш, манзилларни обод масканга айлантириш ишлари навбати “Беруний” маҳалласига етиб келди.
Шу кунларда пудратчи ташкилот йўлсозлари томонидан маҳалланинг 4000 метр ички йўлларини равон ва соз ҳолатга келтириш тадбирларига киришилди.