Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оқмачитда имконияти чекланган фуқаролар ва маҳалла нуронийлари учун ифторлик дастурхони ёзилди

×

 2023-04-05 21:24:11    75

PDF yuklash
Chop etish


Қадри баланд қадриятларимиз муборак Рамазон ойида янада қулоч ёймоқда. Муаззам кунларда бир мақсад йўлида жипислашиб, муҳтожларга меҳр-саховат кўрсатиш анъаналари бардавом бўлмоқда.

Хайру-саховат ойи муносабати билан Ўзбекистон тумани Оқмачит маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам маҳалла фаоллари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари ташаббуси билан ифторлик ташкилланди. 

Саховат тадбирига асосан маҳалладаги жисмоний имконияти чекланган, турли касалликлар билан мунтазам оғриган эҳтиёжманд оилалар вакиллари ҳамда маҳалла нуронийлари таклиф этилди.  

Ифторлик сўнгида Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди. Яратгандан беморларга шифо, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровон ҳаёт, деҳқончилик ва бошқа барча соҳаларга қут-барака ва унум сўралди.  

Бундай савобли тадбирлар туманнинг ҳар бир қишлоқ ва маҳаллаларида ўтказилмоқда.